Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади, ҳаво 43 даражагача исийди
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади. Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35–40 даража, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 43 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлади, шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38–40 даража атрофида бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27–32 даражани ташкил этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter