Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим тадбиркорлар барча турдаги солиқлардан озод этилади

Айрим тадбиркорлар барча турдаги солиқлардан озод этилади

Фото: Zarnews

Ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар барча турдаги солиқлардан озод қилинади. 

Қонун (ЎРҚ–1129-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фарзандлари хусусий мактаб ёки боғчага борадиган 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматидан фойдаланадиган ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.

Шунингдек, 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлар барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан 2030 йил 1 январга қадар озод қилиниши кўрсатилди.

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, «Инсон» марказларининг талабномаси асосида маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизлар иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олиниши мумкин. 

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг