Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Подполковник Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичида таҳсил олган.
Тайинлов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг жамоат хавфсизлиги ва криминоген вазиятга бағишланган навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Сессияда вилоятдаги жиноятчилик ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Жорий йилнинг ҳисобот даврида ҳудуддаги 723 та маҳалланинг 528 тасида (73 фоиз) биронта ҳам жиноят содир этилмаган. Ички ишлар ходимларининг ташаббуси билан аниқланадиган жиноятлар сони 40 фоизга яхшиланган.
Шу билан бирга, 28 та маҳалла «қизил» тоифада қолаётгани қайд этилди.
Янги ИИБ бошлиғига жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, аҳоли билан яқин мулоқотни йўлга қўйиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш вазифалари юклатилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter