Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Битта дарахтни ноқонуний кесганларга юз дона дарахт экиш мажбурияти юкланади

Битта дарахтни ноқонуний кесганларга юз дона дарахт экиш мажбурияти юкланади

Ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт учун 100 дона дарахт экиш ва уч йил давомида уни парвариш қилиш мажбурияти юкланади. 

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилинди.


«2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган мораторийда ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида дарахт экиш механизми жорий қилинди.

Ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган 10 туп йирик ўлчамли дарахт экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланган».

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқовга кўра, «Мовий гумбазлар» истироҳат масканида жами 1700 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахт хатловдан ўтказилган. Уларнинг ҳаммаси қимматбаҳо дарахт навига киради. Шунингдек, дарахтларни кесиш бўйича ҳам умуман мурожаат келиб тушмаган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг