Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогерга қўзғатилган жиноят ишини прокурор бекор қилди

Блогерга қўзғатилган жиноят ишини прокурор бекор қилди

Фото:«Xabar.uz»

«Facebook» ижтимоий тармоғида Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов томонидан унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилган.

Шунга кўра, Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилган.

Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфаттоҳ Нуритдинов «Facebook» ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган «Отабек Нуритдинов» номли сахифасида фуқаро Г.Мирзаевани «Маънавий бузуқ аёл» ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг Xabar.uzга маълум қилишича, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ А.Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг