Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Академияси ва «ELSEVIER» компанияси ўртасида Меморандум имзоланди

Бош прокуратура Академияси ва «ELSEVIER» компанияси ўртасида Меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Бош прокуратура Академияси ва «ELSEVIER» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда компаниянинг Ўрта Осиё бўйича минтақавий директори А.Оспанова, миллий координатори Д.Алланазарова, шунингдек Академия ходимлари ва тингловчилари иштирок этишди.

Меморандумда таълим ва илмий-тадқиқотчилик фаолияти соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг асосий йўналишлари ва шакллари белгиланган.

Амалий ҳамкорликнинг давоми сифатида Академия ходимлари ва тингловчилари учун компаниянинг минтақавий директори А.Оспанова томонидан «Халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар тайёрлаш» мавзусида мастер-класс ўтказилди.

Тадбир давомида халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил тушунтирилди, юқори рейтингли халқаро журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Сал аввалроқ -  жорий йилнинг 7 октябрь куни  яна бир тадбир -  Академия раҳбарияти ва ходимлари «ELSEVIER» компанияси томонидан яратилган «Uzbekistan Research Online» – Ўзбекистон Республикасининг илк рақамли рецензияланадиган илмий журналлар платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди.  Ушбу тадбир доирасида «Scopus»нинг халқаро стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган Бош прокуратура Академиясининг рецензияланадиган илмий журнали «ProAcademy» ҳам тақдим қилинди. Келгусида мазкур журнал «Digital Commons Network» глобал тармоғига интеграция қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг