Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда бу йил яна сув танқислиги юз берадими?

Ўзбекистонда бу йил яна сув танқислиги юз берадими?

Фото:«Wikipedia»

Айни пайтда Чорбоғ сув омборида 512,5, Тошкент сув омборида 161,47 ва Оҳангарон сув омборида 79,05 миллион метр куб сув захираси мавжуд бўлиб, сув омборларидаги сув захираси 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 135 миллион метр кубга камайган, деб ёзмоқда «ЎзА».

Ўтган йил эса ушбу сув омборларидаги сув заҳираси 2017 йилга нисбатан 7 фоизга камайиб, қарийб 400 минг гектар суғориладиган майдондаги экинларни суғоришда ўзига хос қийинчиликлар туғдирганди. 

«Ушбу статистик маълумотлар соҳа мутасаддилари зиммасига қўшимча масъулият юклаши табиий. Лекин бу йил тоғларга қор ўтган йилгига нисбатан анча кўп тушгани, қолаверса, баҳорги ёғинли кунлар ҳали олдинда эканини ҳисобга олсак, эҳтиёж ортадиган ёз ойларида сув билан боғлиқ муаммолар бўлмайди, дейиш мумкин» дейилади хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили декабрь ойида қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригида Тошкент вилоятида жами 45 миллион куб метр сув йиғиладиган «Паркентсой», «Қизилсой», «Тоштепа», Жиззах вилоятининг Фориш туманида «Караман», Қашқадарё вилоятида «Гулдара», «Аяқчисой», Самарқанд вилоятида «Булунғур» сув омборлари барпо этилишини таъкидлаганди.

Шунингдек, келгуси икки йилда эса 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилади, йилига 1 миллиард 700 миллион куб метр сув тежалади ва 600 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг