Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни

Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати куни

2018 йилнинг 2 октябрида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланиб, ҳужжат 3 октябрдан эътиборан кучга кирган эди.

Ушбу қонунга мувофиқ, 5 апрель — Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 5 апрель куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. 

Эслатиб ўтамиз, ДХХ – мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади. Унинг мажбуриятлари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг