Бугун Ўзбекистонда 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдан шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34–39 даража, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда 40–42 даража бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз бўлади. Шарқий йўналишдан шамол 3–8 м/с, айрим жойларда 10–12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35–37 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво айрим жойларда ўзгарувчан булутли, ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Шарқий йўналишдан шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26–31 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter