Чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз мукофотланди
«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан чет эл фуқаролари ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисида»ги Президент фармони эълон қилинди.
Мукофотланганлар рўйхати:
“Дўстлик” ордени билан
Иван Цао - “BYD Auto” компаниясининг Европа сотув бўлими бош директори ўринбосари
Клод Имовен - Франциянинг “MEDEF International” ҳаракатининг Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси
Масаёши Фужимото - “Sojitz” компанияси директори
Сабине Махл - БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори
Тураман Синан - Шайхонтоҳур туманидаги “Outdoor Factory Tоshkent” масъулияти чекланган жамияти кузатув кенгаши раиси, Тошкент шаҳри
II даражали “Саломатлик” ордени билан
Қаҳорова Нилуфар Ҳамроевна - АҚШнинг Гарвард университети ҳузуридаги Бостон болалар шифохонаси лойиҳа менежери
Юлдашева Нодира Мухамедовна - Канаданинг Торонто шаҳридаги Канададаги ўзбекистонликлар уюшмаси асосчиси, “Соғлом йўл” тиббий ва диагностик маркази раҳбари
“Шуҳрат” медали билан
Абдуллаева Шаҳло Абдирашидовна - Корея Республикасининг Квангжу шаҳридаги Мигрант аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таълим бериш маркази раҳбари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter