Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун халқ депутатлари Чуст тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда туманга янги ҳоким тайинланди. 

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ҳамдамов Бекзод Исмоиловични Чуст тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқулладилар. Бекзод Ҳамдамов 2020 йил июл ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Шунингдек, депутатлар Бекзод Ҳамдамовни халқ депутатлари Чуст тумани кенгаши депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги аризаси юзасидан кенгаш қарорини ҳам тасдиқладилар.

Шундан сўнг,  вилоят раҳбари Чуст тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод - Салимжонов Бахтиёржон Рахимжоновични таништирди.

Номзод депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг