Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво кутилади
Ўзбекистон бўйича май ойининг биринчи кунларида баҳорий об-ҳаво шароити билан кутилмоқда.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро вилоятида ва Навоий вилояти жанубида асосий ёмғирлар бугун ёғади, 2-3 май кунлари эса фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
1 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати асосан 27-30 даража, дам олиш кунлари эса 22-25 даража бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бугун энг салқин кун 20-23 даража атрофида бўлиши кутилмоқда, якшанба кунига бориб эса ҳаво ҳарорати 27-30 даражагача кўтарилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 1-3-май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади.
Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 28-30 даража бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 13-15 даража, кундуз кунлари 22-24 даража бўлади.
1-2-май кунлари шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, бугун кундузи шаҳарнинг айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter