Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилади? «Ўзгидромет» маълумоти
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун кундузи республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
4 апрел, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсида, шунингдек республика жанубидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 22-24 даража бўлади. Шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши ва шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 19-21 даража бўлади.
Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter