Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат бюджети лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилди?

Давлат бюджети лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилди?

Фото: xabar.uz

Ҳукумат томонидан тақдим этилган 2020 йил учун Давлат бюджети лойиҳасига депутатлар томонидан кўплаб ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.

Асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  • Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам “Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун билан тасдиқлаш ва парламент назоратини ўрнатиш, шунингдек қонун ижросини таъминлашга қаратилган Президент қарорини қабул қилиш; муаллиф: депутат Абдурашид Абдуқодиров.
  • Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида бюджетдан қўшимча равишда 500 та докторантура ва шогирд-тадқиқотчиликка қабул квоталари ажратиш; муаллиф: депутат Абдурашид Абдуқодиров.
  • Давлат олий таълим муассасалари молиявий аҳволини яхшилаш мақсадида ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 12 фоизга тушириш ва қонун ижросини таъминлашга қаратилган Президент қарорини қабул қилиш; Муаллиф: депутат Абдурашид Абдуқодиров.
  • Умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун қўшимча 50,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратиш; муаллиф: депутат Абдурашид Абдуқодиров.
  • 2020 йилда прогноз кўрсаткичларидан ортиқча маблағларни биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтириш; муаллиф: депутат Абдурашид Абдуқодиров.
  • Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тушумларининг 50 фоизини маҳаллий бюджетларга ўтказиш ва бунда бюджет даромадлари базаси катта бўлганлиги сабабли фойда солиғининг 5 фоизини Тошкент шаҳрида, 10 фоизи Тошкент вилоятида қолдириш; муаллиф: депутат Комилжон Эрназаров.
  • Аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш мақсадида маҳаллий бюджет даромадларининг прогнози 5 фоиздан ортиқ бажарилмаса, ҳаражатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасига бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш масаласида, туманлар эса вилоятга шу тартибда мурожаат киритиб ҳал этиш мумкинлиги белгиланди; муаллиф: депутат Феруза Эшматова.
  • Давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳаражатларини 3 фоизгача ошириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан, 3 фоиздан ортиқ миқдорларини парламент рухсати билан амалга ошириш тартиби киритилди; муаллиф: депутат Мақсуд Қурбонбоев.
  • Олий Мажлис ҳузуридаги вакил-Омбудсманга кўзда тутилган маблағларни Қонунчилик палатасидан ажратган ҳолда алоҳида тасдиқлаш киритилди; Муаллиф: депутат Комилжон Эрназаров.
  • Маҳаллий бюджетларнинг вақтинча бўш турган маблағларини Молия вазирлиги орқали тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш орқали қўшимча даромад олишга имконият яратиш киритилди; муаллиф: депутат Улуғбек Саматов.
  • Шу кунга қадар республикада жами умумтаълим мактабларининг 31 фоизи оптик толали алоқаси билан таъминланган бўлиб, 2020 йилда буни 100 фоизга етказиш ва мактабларни тўлиқ сифатли интернет хизмати билан таъминлаш; муаллиф: депутат Расул Кушербаев.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосида Давлат бюджети лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг