Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Давлат герби қабул қилинган кун» — АКТ вазирлигида маърифий тадбир ўтказилди

«Давлат герби қабул қилинган кун» — АКТ вазирлигида маърифий тадбир ўтказилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан 2021 йил 2 июл куни видеоконференцалоқа кўринишида «Давлат герби – мустақиллик тимсоли!» мавзусида онлайн маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари, ҳудудий бошқармалари, шунингдек, тизимдаги корхона ва ташкилотлар раҳбар-ходимлари иштирок этди.



Маърифий тадбирда АКТ вазири маслаҳатчиси Н.Абдуллаев, юридик фанлар доктори, профессор М.Баратов томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг қабул қилиниш жараёнлари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонун мазмун-моҳияти, ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 5-моддасида «Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби, ва мадҳиясига эга»лиги келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 215-моддасида давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (6 млн 125 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслиги, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмаслиги таъкидланди.

Маърифий тадбир иштирокчилари давлат герби тўғрисидаги саволларига батафсил жавоблар олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг