Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказлари ходимлари аттестациядан ўтказилади

Давлат хизматлари марказлари ходимлари аттестациядан ўтказилади

Фото: «Xabar.uz»

Август-сентябрь ойлари туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида ишловчилар учун катта синов даври — ҳар бир ходим аттестациядан ўтказилади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Аттестация аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, масьулларнинг касбий билим ва малакаларини аниқлаш, уларнинг ўзларига юклатилган вазифалар ва эгаллаб турган лавозимларга лойиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Бизга маълумот берилишича, Ўзбекистондаги жами 201 та туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларида 1667 нафар ходим фаолият юритмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг