Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари марказлари йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини тезлаштирди

Давлат хизматлари марказлари йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини тезлаштирди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” орқали автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёни янада соддалаштирилди. Мазкур регламентга биноан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб автомобил транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошриш учун лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими тўлиқ ишга туширилди. Ҳўш, янги тизимнинг афзаллик жихатлари нимада, қандай қулайликлар яратилди?

Аввалги тартиб...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 5 декабрда қабул қилинган “Автомобил транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низомда  лицензия талабгорига автомобил транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинарди. Шунингдек, лицензияловчи орган лицензия талабгорини қарор қабул қилингани тўғрисида бир иш куни мобайнида хабардор қиларди. Лицензия лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этгандан ва лицензия битимини имзолагандан кейин бир иш куни мобайнида расмийлаштириларди.

Янги тартибда муддатлар қанчага қисқарди?

Янги тартибга кўра давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса мурожаат автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.

Лицензияловчи орган томонидан ижобий қарор мавжудлиги ва тўловлар тўланганидан сўнг лицензия ҳамда лицензия варақаларини расмийлаштириш 1 иш куни мобайнида бажарилади. Бу жараёнда ҳужжатлар ҚР (матрик штрихли) код билан ҳимояланиб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва 1 соат мобайнида мурожаатчига топширилади. Умумий ҳисобда ушбу барча жараёнлар учун 2 иш куни муддатида вақт кетади.

Мурожаатчиларга қандай қулайликлар яратилди?

Энди юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар лицензия ва лицензия карточкаларини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари лозим.

Ушбу маъмурий регламентга мувофиқ энди юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат жойлардаги Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар. Аризачилар ва лицензияловчи орган ўртасидаги барча маълумотлар алмашинуви тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилади.

Лицензия ва Лицензия варақаларини Давлат хизматлари марказлари орқали берилиши жараёнида мурожаатчиларнинг аввалгидек, лицензия ва лицензия варақалари олиш учун ўз туманлардан вилоятлар марказидаги Автомобил транспорти бошқармаларига ёки Республика мутасадди ташкилотига боришларини олди олинди. Бу билан уларнинг ортиқча оворагарчилик ҳамда молиявий ҳаражатларининг кескин қисқартирилишига эришилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида қандай ўзгаришлар бўлди?

Эндиликда автомобил транспортида йўловчи ва юкларни ташишга лицензия ва лицензия варақаларини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар электрон кўринишга келтирилди ва мазкур жараёнда барча маълумотлар давлат идоралари ўртасида электрон тарзда алмашилади. Шу тариқа давлат идоралари томонидан ортиқча маълумотларни талаб қилиш амалиётига чек қўйилди ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони сезиларли даражада камайтирилди. Бундан ташқари Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради. Бу билан мутасадди ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддатини асоссиз кечиктириш, ортиқча овворагарчилик, сансоларлик ва коррупсияга олиб келувчи салбий ҳолатларнинг олди олинди.

Қайим Холов,
Давлат хизматлари агентлиги
Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг