Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев дунёда иккинчи бўлган разведкачилар билан учрашди (видео)

Шавкат Мирзиёев дунёда иккинчи бўлган разведкачилар билан учрашди (видео)

Кадр: «Youtube»

Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Когон туманидаги ҳарбий қисмни бориб кўргани ҳақида хабар берган эдик.

Президент ҳарбийларнинг хизмат ва яшаш шароитлари билан танишди. Аскар ва офицерлар билан суҳбатлашди. Қайд этиш керак, мазкур ҳарбий қисмда Буюк Британияда ўтган халқаро мусобақада иккинчи ўринни олган ўзбекистонлик разведкачилар ҳам бор эди.

Маълумот учун, 2017 йил 10-17 октябрь кунлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари гуруҳи Буюк Британияда разведка бўлинмалари ўртасидаги «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида иштирок этиб, 29 давлатдан 139 та жамоа иштирок этган мусобақада Ўзбекистон 2-ўринни олган эди.

40 йилдан бери ўтказиб келинадиган мазкур биринчиликда Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Арманистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Молдова ва Филиппин жамоалари қаторида илк бор иштирок этишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг