Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг баланд 5 чўққиси

Дунёнинг энг баланд 5 чўққиси

Эверестнинг аниқ баландлиги бўйича тортишувлар ҳамон давом этмоқда.

Фото: «medituria.ru»

  • Африка қитъасининг энг юқори нуқтаси бўлган Килиманжаро чўққиси денгиз сатҳидан 5895 метр баландликка кўтарилган. Бу чўққини забт этганлар пастда ястаниб ётган ажойиб манзарадан ҳайратда қоладилар. Афсуски глобал исиш таъсирида чўққининг музли қобиғи шиддат билан эриб бормоқда.
  • Шимолий Америкада жойлашган Мак-Кинли чўққиси 6194 метр баландликка бўй чўзган. Чўққининг атрофидаги гўзал манзаралар миллионлар сайёҳларни ўз бағрига чорлайди. Шунингдек бу жой Голливуд киноижодкорларининг ҳам севимли маскани ҳисобланади.
  • Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган Эльбрус тоғи чўққиси нафақат бу давлатнинг, балки бутун қитъанинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади. Машаққат билан 6642 метр баландликни забт этган альпинистлар оппоқ қорлар ва булутларга ўралиб ётган ўзга бир оламни мароқ билан томоша қиладилар.
  • Жанубий Америкадаги Анд тоғларининг энг юқори чўққиси ҳисобланган Аконкагуа 6962 метр баландликка эга. Чўққи шунингдек сайёрамизнинг энг баланд сўнган вулқони мақомига ҳам эга. Юқоридан қаралганда паст худди туманга қопланиб ётгандек кўринади.
  • Дунёнинг энг баланд нуқтаси шубҳасиз Ҳимолай тоғ тизмасидаги Эверестдир. Тибетликлар уни Жомолунгма, непалликлар эса Сагарматха деб атайдилар. Чўққининг аниқ баландлиги бўйича тортишувлар ҳамон давом этмоқда. Қайсидир тадқиқотчилар уни 8844 метр дейишса, бошқа мутахассислар дунёнинг энг баланд нуқтаси 8852 метрдан кам эмас, деб бонг урадилар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг