Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон паспортининг «Дунёнинг энг кучли паспортлари»да ўрни қандай?

Ўзбекистон паспортининг «Дунёнинг энг кучли паспортлари»да ўрни қандай?

Фото:«Xabar.uz»

«Passport Index» маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари паспорти энг кучли паспортлар рейтингида 199 мамлакат орасида  68 ўриндан жой олди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари 26 та давлатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин, яна 37 та давлатга боргандан сўнг виза расмийлаштириш зарур, қолган 135 та давлатга боришдан аввал виза расмийлаштириш шарт. Паспортнинг рейтингдаги ўрни шу маълумотларга кўра аниқланган.

Аввалроқ, Бирлашган Араб Амирликлари паспорти энг кучли дея топилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу давлат фуқаролари жаҳоннинг 167 давлатига визасиз чиқиш имконига эга. МДҲ мамлакатларида Россия 38 ўринни эгаллаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг