Энди маданий бойликлар қиймати баҳоланади
Ўзбекистонда маданий бойликларни баҳолаш тартиби расман жорий этилди. Адлия вазирлиги томонидан тегишли норматив ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ҳужжатга мувофиқ, Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимча сифатида 16-сон «Маданий бойликлар қийматини баҳолаш» миллий стандарти қабул қилинди. Бу орқали илк бор маданий аҳамиятга эга объектларнинг қийматини аниқлашнинг ягона тартиби белгиланди.
Стандарт доирасида миллий, тарихий, бадиий ва илмий аҳамиятга эга бўлган кўчар бойликлар, жумладан тасвирий ва амалий санъат асарлари баҳоланади.
Янги тартибга кўра, маданий бойликларни баҳолаш учта асосий ёндашув — қиёсий, даромад ва харажат усуллари орқали амалга оширилади. Бунда ҳар бир объектнинг хусусияти, бозордаги ўрни ва эҳтимолий иқтисодий қиймати инобатга олинади.
Шунингдек, баҳолашдан олдин объектнинг маданий бойлик эканлиги санъатшунос эксперт хулосаси билан тасдиқланиши шарт. Жумладан, уларни сотиш, сотиб олиш, гаровга қўйиш ва суғурта қилиш жараёнларида аниқ қиймат белгилаш имконияти яратилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter