Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа ва Осиёнинг етакчи туроператорлари Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқишди

Европа ва Осиёнинг етакчи туроператорлари Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқишди

Жорий йилнинг 17–23 апрель кунлари Destination Karakalpakstan 2026 форуми доирасида Тошкент шаҳри, Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб кенг қамровли инфо тур ташкил этилди.

Мазкур инфо турда Европа ва Осиёнинг 20 давлатидан, жумладан Франция, Италия, Норвегия, Швейтсария, Бельгия, Туркия, Босния ва Герцеговина, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Покистон ва Хитой каби мамлакатлардан етакчи туроператорлар иштирок этди.

Инфо турдан кўзланган асосий мақсад — Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, янги туристик йўналишларни шакллантириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Инфо тур иштирокчилари дастлаб Тошкент шаҳрининг замонавий қиёфаси, ривожланган туризм инфратузилмаси ҳамда янги қурилган объектлари билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Хоразм вилоятига ташриф давомида иштирокчилар қадимий Ичан Қалъа ҳудуди, Нуруллабой саройи ҳамда Хива шаҳрининг бошқа тарихий масканларида бўлдилар. Ушбу ҳудудлар орқали меҳмонлар бой меъморий мерос, қадимий шаҳарсозлик анъаналари ва ҳудуднинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон Республикасида инфо тур иштирокчилари Элликқалъа ҳудудидаги Аёз қалъа ҳамда Чилпиқ қалъа каби тарихий обидаларда бўлдилар. Ушбу масканлар орқали меҳмонлар қадимги цивилизация излари, бетакрор архитектура ва ҳудуднинг бой тарихий мероси билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, Оролбўйи ҳудудининг ўзига хос табиати, экологик ландшафтлари ҳамда ҳудудда шаклланиб бораётган экотуризм йўналишлари билан яқиндан танишилди. Жумладан, Ўтов лагерлари фаолияти кўздан кечирилиб, меҳмонларга чўл ҳудудида ташкил этилган туристик инфратузилма, миллий анъаналар асосида яратилган яшаш шароитлари ҳамда сайёҳлар учун таклиф этилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Иштирокчилар анъанавий турмуш тарзи элементлари, миллий таомлар ҳамда ҳудуднинг ўзига хос меҳмондўстлик муҳитини бевосита ҳис қилиш имконига эга бўлдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг