Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Генерал Сайфулла Асатов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи маслаҳатчиси бўлди

Генерал Сайфулла Асатов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи маслаҳатчиси бўлди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

«Нуроний» жамғармаси Тошкент вилояти бўлими раиси вазифасида ишлаб келаётган Сайфула Асатов вилоят ИИББ маслаҳатчиси лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида Сайфулла Асатовни янги ишга кузатишга бағишланган тадбир ўтказилди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими в.б Рустам Холматов, «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси Шуҳрат Жалилов, шунингдек, сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар иштирок этди.

Ўз меҳнат фаолиятида туман халқ суди котиби вазифасида бошлаган Сайфулла Асатов турли йилларда Тошкент шаҳар ИИБ тергов бўлими терговчиси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги тергов бошқармаси терговчиси, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи муовини, бошқарма бошлиғи, ИИВ муовини, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи сингари масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг