Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтадаги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Гидрометеорология хизмати ушбу ҳафтадаги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Республика Гидрометеорология хизмати янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.

Ҳарорат фони нисбатан текис бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ, айрим кунларда 20-22 даража илиқгача бўлади.

Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 феврал чоршанба куни республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий ҳудудлар, енг чекка жануб ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.

Aйрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 24 феврал куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, кундузги ҳарорат 3-6 даража илиқгача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.

Пойтахтимизда 20-24 феврал кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 февралда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 3-6 даража илиқ, кундуз кунлари 16-20 даража илиқ, 22 февралда 14-15 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг