Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаж ва Умра зиёрати бўйича янги қарор қабул қилинди

Ҳаж ва Умра зиёрати бўйича янги қарор қабул қилинди

«Ҳаж» ва «Умра»га  бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январ. 27-сон) қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.

Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:

➖2026 йил 1 февралдан бошлаб — «Ҳаж» тадбирига;

➖2026 йил 1 майдан бошлаб — «Умра» тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.

Зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг