Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг кийими ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг кийими ўзгариши мумкин

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, уларни жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Тимур Нарзиевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ҳарбий кийим русумларининг янги моделлари Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгаши кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб тайёрланган. 

Ҳарбий кийим русумларининг намунавий лойиҳалари кенг жамоатчиликнинг муҳокамаси учун эълон қилинмоқда. Таклиф ва мулоҳазаларни қуйидаги манзилларга юбориш мумкин:

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 100 уй. Мудофаа вазирлиги моддий-техник таъминот бош бошқармаси буюм таъминот бошқармасига.

Телефонлар: (0371) 269-86-14, 269-86-09, (998 90) 349-29-65 (Telegram).

Электрон манзил: «libos@mudofaa.uz».

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг