Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда 100 минг иш ўрнига 20 миллион одам ариза топширди

Ҳиндистонда 100 минг иш ўрнига 20 миллион одам ариза топширди

Фото: «AFR»

Ҳиндистон давлат темирйўл компаниясининг 100 минг кишилик иш ўрнига 20 миллиондан ортиқ одам ариза топширган. Бу ҳақда темирйўл вазирлигининг расмий вакили маълумотига асосланиб, «BBC» хабар қилмоқда.

«Аризаларни қабул қилиш шанба, 30 март кунига қадар давом этиши ҳисобга олинса, бу рақам яна ошиши аниқ», — деган темирйўл расмийси.

Темирйўл полицияси, локомотив ҳайдовчиси ва техникликка қабул қилиш учун 15 тилда онлайн тестлар ўтказилади.

Ишсизлик Ҳиндистонда энг катта муаммолардан бири бўлиб, бу ерда миллионлаб одамлар иш ўрнига эга эмас.

Расмийлар паст ва ўрта даражада ҳисобланувчи ишларга топширилган аризалардан ҳам ҳайратда эканлигини айтишган.

«Жуда кўп талабгорлар, ҳатто PhD даражасига эга бўлган мутахассислар ҳам оддий техниклик учун ҳужжат топширмоқда», — дея уларнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Economic Times».

Ҳиндистон давлат темирйўл компанияси бир миллиондан ортиқ ишчиси билан дунёда энг кўп иш ўрнига эга компаниялардан саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг