Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ руҳий касалликлар шифохонасидаги ҳодиса прокуратура назоратига ўтказилганини билдирди

ИИББ руҳий касалликлар шифохонасидаги ҳодиса прокуратура назоратига ўтказилганини билдирди

Скриншот

Қатор ОАВ ва ижтимоий тармоқларда шифокорнинг беморга жисмоний тазйиқ ўтказгани тасвирлари тарқалганди.

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса бўйича ўз муносабатини билдирди.

Турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар клиник психиатрия шифохонасида даволанаётган А.Ининг интернетдаги мурожаатида тиббиёт ходимининг беморга ёмон муносабатда бўлгани қайд этилган.

Ушбу талабга биноан, Миробод тумани ички ишлар бошқармаси терговгача текширув ўтказиб, қонунчиликда кўзда тутилган чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилган.

«Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси назорати остида ўтказилди», дея якунланади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг