Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ аҳолини янги фирибгарликдан огоҳлантирди

ИИББ аҳолини янги фирибгарликдан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ИИББ аҳолини фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. 

Айтилишича, сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳудудида, фуқароларга телефон орқали ўзини терговчи деб таништириб, уларга фарзанди йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини айтиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Агар сизларга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, яқин қариндошингиз автоҳалокат ёки бошқа нохуш ҳодисага сабабчи бўлганлигини айтиб, алдов йўли билан пул талаб қилса, ишонманг, зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар идорасига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг», дейилади ички ишлар маҳкамаси хабарида.

Аввал ИИББ  пойтахтдаги савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилаётганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг