Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарафшон, Хатирчи, Нурафшон ва Бекободда ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Зарафшон, Хатирчи, Нурафшон ва Бекободда ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимлари раҳбарлик лавозимларида тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Унга кўра, подполковник Эргашев Фахриддин Олимович Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозими эгаллаган. 

Подполковник Асадов Улуғбек Жалолович Навоий вилояти Хатирчи тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига, подполковник Султанов Элмурод Азатбекович Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. 

Подполковник Соттиев Мирали Рихсиваевич Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг