Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илк таассурот аэропортдан бошланади...

Илк таассурот аэропортдан бошланади...

Тошкент халқаро аэропорти.

Фото: «Gazeta.uz»

Тошкент халқаро аэропорти ва унинг ходимлари ҳақида кўп гапирилди, баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Мен ҳам бу борада ўз фикрларимни, кўрганларимни баён қилмоқчиман. Хизмат юзасидан йилда икки-уч марта хизмат сафарига бориб тураман. Табиийки, ўз аэропортимиз ва бошқа халқаро аэропортлардаги шароитлар, хизмат кўрсатувчи ходимларни солиштириб кўрганман.

Демак, биздаги салбий ҳолатлар:

1. Авваламбор, аэропортга киришда хавфсизлик чоралари ҳаддан ташқари кучайтирилган. Кўчанинг ўзида махсус қурилмадан ўтилади, юклар, паспорт текширилади. Кейин яна худди шу ҳолат такрорланади. Тушуниш қийин, ўзи кичкинагина аэропорт бўлса, постдан постгача йўловчилар ниманидир ўзгартириб қўйишмаса керак йўловчилар.


Мавзуга доир:
Мeн жиноятчи эмасман!


2. Дунёнинг кўп аэропортларида бемалол аэропорт эшигигача машинада келса бўлади, бизда эса бунинг акси. Шароит бор, лекин ҳали рухсат йўқ шекилли.

3. Божхона назорати. Ҳозир яшил ва қизил йўлак пайдо бўлди, бу яхши. Лекин авваллари паспорт текшириларди, ҳаммаси жойида бўлса, муҳр қўйиларди. Аслида шунинг ўзи ҳисоб бўлиши керак, лекин яна камида икки марта текшириларди. Тушуниш қийин, нима сабабдан яна текширилади, муҳр бор, назоратдан ўтилди, ёки ҳамма божхоначилар йўловчиларнинг паспортини кўриб чиқиши керак деган яширин бўйруқ ё низом борми? Тўғри, хавфсизлик муҳим, лекин меъёрида бўлгани яхши.

4. Ҳозир қанақалигини билмадиму, охирги марта 2017 йил октябрь ойида аэропортимизда бошқа юртлардан келадиган йўловчиларни кутиб олиш зали, божхона постлари аянчли аҳволда эди. Кутиш залида электр энергиясини тежашадими, билмадим, ҳар холда ёритиш тизимининг деярли ярми ишламас эди. Лекин божхона паспорт текширувидан олдинги йилларга нисбатан анча тез ўтилганди. Фақат хорижий меҳмонлар ўтадиган божхона назорат пунктлари сони яна кўпайтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.

5. Яна бир муҳим жиҳат шуки, халқаро аэропортга инглиз тилини биладиган божхона ходимларини ишга олиш керак, чунки постдаги божхоначилар хорижий сайёҳлар билан мулоқот қилишда қийналишига кўп гувоҳ бўлганман.


Мавзуга доир:
Акс-садо. Самолёт ёнилғиси олтинданми ёки рўзани билмайдиган авиакомпания


Бошқа халқаро аэропортларда аҳвол қанақа? Ўзим бўлган аэропортлардан гапирадиган бўлсам, Венеция шаҳридаги Марко Поло, Истанбулдаги Отатурк, Япониянинг Нарита, Деҳлидаги Индира Ганди, Германиянинг Франкфурт ва Австриянинг Вена халқаро аэропортларидаги бир ҳолатга эътибор бердим, уларга киришда ҳеч қанақа текширув, махсус мосламадан ўтмаганман. Аэропорт ичкарисида фақат юк ва паспорт назорати бўлди.

Албатта, бизда ҳар бир соҳада ўзгариш бўлмоқда, буни инкор этишдан йироқман. Лекин айрим камчиликларни бартараф этиш учун халқаро экспертларни таклиф қилиш шарт эмас. Жамоатчилик фикрига таяниб ҳам кўп муаммоларни ҳал қилса бўлади.

Жасурбек Норметов

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг