Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит кимларга берилади, академик таътилчи?

Имтиёзли кредит кимларга берилади, академик таътилчи?

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига қабул қилиш ва ўқиш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу чора-тадбирлар доирасида олий ўқув юртларида шартнома асосида таҳсил олаётган икки ёки ундан ортиқ болали оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш ва ўқув муддати тугагандан сўнг талаба томонидан ушбу кредитни қайтариш амалиётини жорий этиш режалаштирилган.

Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда уч ой мобайнида ушбу амалиётни жорий этиш ва тижорат банкларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар олиш учун мақсадли ресурслар ажратилишини таъминлаш чораларини кўриши керак.

Академик таътил беришнинг қуйидаги тартибини белгилаш режалаштирилган: академик таътил олиш истагини билдирган талабалар учун ўзларининг илтимосига биноан академик таътил даврида ўқиш доимий равишда мустақил таълим олиш имкониятини яратиб, сиртқи ва масофавий шаклларга (агар бундай ўқув турлари олий ўқув юртида мавжуд бўлса) ўтказилади;

оиланинг касал аъзосига ғамхўрлик қилиш сабабли анъанавий шаклда ўқишни давом эттира олмайдиган талабаларга ҳам академик таътил олиш ҳуқуқи берилади;

ўқиш даврида талабаларга академик таътил беришнинг миқдорий чекловлари бекор қилинди;

академик таътилдан қайтган талабаларни илгари тугатилган фанлардан қайта ўқитиш амалиёти бекор қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой ичида сиртқи ва масофавий шаклда академик таътил олиш истагини билдирган талабаларнинг мустақил ўқишини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг