Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ишонч суиистеъмоли: Тошкентда овқат баҳона фирибгарликка қўл уришди

Ишонч суиистеъмоли: Тошкентда овқат баҳона фирибгарликка қўл уришди

Кишанланган қўллар

Фото: «uz24.uz»

2017 йил 10 сентябр куни соат 15:00 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган «Бухоро миллий таомлари» ошхонасида Б.И. (1972 йили туғилган) ва Н.Б. (1964 йилида туғилган) «ўзаро ҳамкорлик юзасидан» бирга овқатланишади.

Пайтдан фойдаланган Б.И. шеригининг ишончига кириб, алдов йўли билан катта суммадаги пулларни, яъни текстил маҳсулотлари етказиб бериш шарти билан 20 миллион сўмни ўзлаштириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади.

Бу ҳақда 2017 йил 18 декабр куни Юнусобод туман «102» телефон рақамига хабар келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг