Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқ сув нархи ҳам ошади

Тошкентда иссиқ сув нархи ҳам ошади

Фото: «Uz24.uz»

Тошкентда 1 майдан иссиқ сув ва марказий иситиш тизими учун тарифлар оширилади. Бу ҳақда «Xabar.uz» порталига «Toshissiqquvvati» корхонасидан маълум қилишди.

Мавзу доирасида: Тошкентда сув нархи яна ошади

Иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги тарифлар белгиланган:

  • ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда кубометрига — 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм);
  • ҳисоблагичсиз бир киши учун ойига — 16917,49 сўм (ҳозирда — 15292,52). Умумий ҳаммомга эга ётоқхоналарда нарх киши бошига — 12584,98 сўм (ҳозирда — 11376,16).

Марказий иситиш тизими учун тўлов нархи квадрат метрга 1464,53 этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг