Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар кўпроқ қайси давлат органига ишонади?

Истеъмолчилар кўпроқ қайси давлат органига ишонади?

Foto: «Xabar.uz»

Ушбу савол билан potrebitel.uz ахборот ресурси кенг жамоатчилик ўртасида ижтимоий сўров ўтказди. 

Сўровда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентликларидан бирини белгилаш имконияти берилган.

Сўров бир йил давомида ўтказилди. Натижаларга кўра овоз энг кўп овозни 56,6 фоиз натижа билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси эгаллади.

Иккинчи ўринни эса 28,3 фоиз натижа билан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги 10,4 фоиз овоз билан учинчи ва тўртинчи ўринни 4,7 фоиз овоз билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгаллади.

Ўтказилган сўров натижалари Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси фаолиятига берилган табиий баҳодир. Ўтган йили фуқаролар томонидан Федерацияга 14 минг та шикоят аризаси келиб тушган. 

Мазкур мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг