Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истеъмолчилар қайси ташкилотлардан кўпроқ норози?

Истеъмолчилар қайси ташкилотлардан кўпроқ норози?

Фотоколлаж: «Xabar.uz»

Ўзбекистонлик истеъмолчилар қайси ташкилотлар фаолиятидан кўпроқ норози бўлмоқда? Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов ЎзА мухбири билан суҳбатда бунга аниқлик киритди.

— Таҳлиллар 2017 йилдаги мурожаатлар сони ўтган йилдагидан 4 минг 219 тага кўпайганини кўрсатмоқда. Ариза ва шикоятларнинг 12 минг 976 таси, яъни 91,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга етказилган 4 миллиард 397 миллион 410 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
 
Келиб тушган мурожаатлар таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (4 минг 389 та – 31,1 фоиз), савдо (3 минг 320 та – 23,5 фоиз), электр таъминоти (2 минг 201 та – 15,6 фоиз) га тааллуқли эканини кўрсатмоқда.
 
Шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш (742 та – 5,3 фоиз), сув таъминоти (506 та – 3,6 фоиз), транспорт (273 та – 1,9 фоиз), алоқа (317 та – 2,2 фоиз), соғлиқни сақлаш (264 та – 1,9 фоиз) йўналишида ҳам мурожаатлар кўплиги кузатилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг