Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банки мутахассислари Миробод тумани ДХМ фаолияти билан танишишди

Жаҳон банки мутахассислари Миробод тумани ДХМ фаолияти билан танишишди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, Жаҳон банкининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича мутахассислари бугун, 14 август куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Давлат хизматлари марказига ташриф буюришди.

Меҳмонларга бу ерда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жаҳон банки вакиллари — Алехандро Эспиноза-Ванг ва Кристиан Де ла Медина бу ерда олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг