Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз»

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз»

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган «очиқ эшиклар» куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Toshkent.uz»

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда давлат ва хусусий шерикчиликни ривожлантиришга бағишланган ушбу анжуманда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар ўзларининг янги лойиҳалари билан иштирок этдилар.

Фото: «Toshkent.uz»

«Ҳокимлик жамоаси ҳаммага ёрдам беради. Ҳеч қандай коррупциясиз. Фақат бир илтимос - лойиҳангизни виждонан бажаринг. Мавжуд биноларни бузилишга тушириб, қуришни режалаштирманг. Бизнинг бир шиоримиз бор - сизлар билан ишлаш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш», - деди Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Фото: «Toshkent.uz»

Тадбирда лойиҳаларни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари тадбиркорлар ва инвесторларга ўз таклифларини бердилар.

Мазкур учрашув якуни бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг