Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жарималар оширилади

Жарималар оширилади

Фото: «Otyrar.kz»

Белгиланмаган жойларга чиқиндиларни чиқариб ташлаш, тўкиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 1 июнь холатига 13,1 мингдан ортиқ (2017 йилда - 6,3 минг) рухсат этилмаган ноқонуний чиқиндихоналар ташкил этилган.

Шу муносабат билан 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилди.

Унга кўра белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш — фуқароларга 92 150 сўмдан 552 900 сўмгача, мансабдор шахсларга эса 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам такрорланса — фуқароларга 552 900 сўмдан 921 500 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 921 500 сўмдан 1 млн 843 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур қонун 2019 йил 11 январдан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг