Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда эшакфурушлар устидан ҳукм ўқилди

Жиззахда эшакфурушлар устидан ҳукм ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

2018 йилнинг 11 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судида фуқароларга тегишли эшакларни ўғирлаб, терисини сотиш билан шуғулланган беш нафар йигит устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси Ғиёсиддин Ялгашев хабар берди.

Тергов жараёнларида туман ҳудудида истиқомат қилувчи 1986 йилда туғилган Д.Р., 1998 йилда туғилган Ш.Б., 1980 йилда туғилган Ш.Н. ҳамда вояга етмаган, 2002 йилда туғилган А.К. ва Л.О. йигирмага яқин эшакни аҳоли хонадонларидан ўғирлаб, махсус жойда сўйиб, терисининг донасини фуқаро Б.Мга 150 минг сўмдан сотгани аниқланган.

Суд ҳукмига кўра, жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилган фуқароларга қонун доирасида жазо берилди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан судланувчи Д.Рга 4 йил, Ш.Б. ва Ш.Нга 3,6 муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Вояга етмаган А.К ҳамда Л.О.га эса жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланиб, бир йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг