Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналист Карим Баҳриев вафот этди

Журналист Карим Баҳриев вафот этди

Таниқли журналист, ёзувчи, таржимон ва собиқ депутат Карим Баҳриев оғир хасталик сабаб вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Карим Баҳриев 1962 йил 15 июлда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, Самарқанд давлат университети рус филологияси ва Москва давлат университетининг Журналистика факултетини тугатган.

У «Хўжалик ва ҳуқуқ», «Миграция ва хавфсизлик» журналларига бош муҳаррирлик қилган, «Ўзбекистон адабёти ва санъати», «Маърифат» газеталарида, «Жаҳон адабиёти», «Дугоналар» нашрларида фаолият юритган. Бундан ташқари, Карим Баҳриев 90 йилларнинг бошларида «Ҳуррият»нинг бош муҳаррири сифатида ҳам танилган.

Ёзувчи «Сабр косасининг синиқлари», «Томчидил» шеърий китоблари, «Демократия ва инсон ҳуқуқлари», «Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти», «Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари», «Ҳақиқат талабгоримиз» номли ўзбек тилидаги илмий-оммабоп китоблари, «ОАВ ва сайловлар» ҳамда «СМИ и выбори» номли ўзбек ва рус тилидаги қўлланма, «Сўз эркинлиги ҳақида сўз» номли ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги сиёсий-ижтимоий китоб, «Медиа ҳуқуқи» дарслиги, «ОАВ қонунчилигидан 100 саволга 100 жавоб» қўлланмаси, қатор танқидий-таҳлилий мақолалар муаллифи.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг