Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кафил шоу» кўрсатувида «Tracker» ютган фуқарога ютуқ берилмаган

«Кафил шоу» кўрсатувида «Tracker» ютган фуқарога ютуқ берилмаган

Миллий телеканалларимизда эфирга узатиладиган турли ўйинлар, ток шоу кўрсатувларда қимматбаҳо совринларни қўлга киритаётган юртдошларимизни кўриб, кузатмоқдамиз. Уй, машина... Бу каби совринларни қўлга киритганларга кўпчилик ҳавас ила боқишади.

Аммо улар қўлга киритган ютуқларини осонлик билан қўлга киритмоқдами? Саволга жавоб беришдан аввал Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига келиб тушган бир мурожаатни келтириб ўтсак.

Ўзбекистон Президенти ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатда оҳангаронлик Шахриёр Аброров  23 июль куни «Маҳалла» телеканалида Суғурта компаниясининг «Кафил шоу» кўрсатувида иштирок этиб, «Tracker» автомашинасини ютиб олганини аммо ҳанузгача ютуғини ололмаётганидан норозилик билдирган. Ушбу мурожаат Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ходимлари томонидан ўрганилди. Федерация мутасаддилари «Кафил» суғурта компаниясига бориб, ҳолатга аниқлик киритишди.

Натижада Ш. Аброровга «Tracker» автомашинаси олиб берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг