Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Катта ҳудудни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқарога иш очилди

Катта ҳудудни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқарога иш очилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Мингбулоқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро Б.Р. “Кичик Жомашуй” МФЙ ҳудудидаги 34 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг