Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Каттақўрғонда ўндан зиёд янги иншоот фойдаланишга топширилди

Каттақўрғонда ўндан зиёд янги иншоот фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида янгидан қурилган ва капитал таъмирланган ҳамда реконструкция қилинган ўндан ортиқ иншоот фойдаланишга топширилди.

Каттаминг қишлоғида қулай шароитларга эга, замон талабларига мос қишлоқ 50 ўрин қатнов қувватига эга оилавий поликлиника, қайта таъмирланган маҳалла маркази биноси, 23-умумий ўрта таълим мактаби ва «Каттаминг» супермаркети ҳамда капитал таъмирдан чиққан, 100 ўринга мўлжалланган 4-сон мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Замонавий кўринишда қурилган қишлоқ оилавий поликлиникасида 50 дан ортиқ  ишчи-ходим хизмат қилади. Муассаса 1 та «Дамас» русумли тез тиббий ёрдам машинаси билан таъминланган.

«Обод қишлоқ» давлат дастури бўйича Қоракулча маҳалласига қарашли Худойқулобод қишлоғи ҳам ободонлаштирилиб, йўлларга асфальт ётқизилган. Бу қишлоқдаги илгари 240 ўринга мўлжалланган 89-умумий ўрта таълим мактаби қайта таъмирланди ва қўшимча 180 ўринли янги бино фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга, қишлоқда 100 ўринли, янгидан қурилган мактабгача таълим муассасаси, қайта таъмирланган қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури»га кўра, шу куни туманнинг Жарбоши қишлоғида 10 та арзон уй-жой эҳтиёжманд ва жисмоний имконияти чекланган оилаларга топширилди.

Тадбирлар давомида Қирғиз қишлоғида қайта қурилган 20-умумий ўрта таълим мактаби янги биносининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ асосида 460 ўринга мўлжаллаб қурилган муассаса қўшимча янги ўқув жиҳозлари билан ҳам таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг