Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Янги кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишони таъсис этиш режалаштирилмоқда.

Белгиланишича, кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – «Ёшлар куни»да ғолибларга тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мукофотланади.

Қайд этилишича, кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
  • Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг