Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш учун мажбурий бадал нақд пулда олинмайди

Энди кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш учун мажбурий бадал нақд пулда олинмайди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатганлик учун мажбурий бадал тўловларини «Менинг уйим» биллинг тизимига қўлда киритиш амалиёти бекор қилинмоқда. Эндиликда барча тўловлар фақат биллинг тизимида яратилган шахсий ҳисоб-рақамлар орқали онлайн тўлов хизматлари, банк кассалари ҳамда POS-терминаллар орқали қабул қилинади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Янги амалиёт Президентнинг 48-сонли қарорида кўзда тутилган.

Энди кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари томонидан нақд пулни қўлда олиш ва кейинчалик тизимга киритиш амалиётига йўл қўйилмайди. Ушбу тартиб тўловлар шаффофлигини таъминлаш, инсон омилини қисқартириш, ҳисоб-китобларда аниқликни ошириш ҳамда электрон назорат тизимини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг