Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лилипутлар ва паканалар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин

Лилипутлар ва паканалар имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин

Фото: «Zen.yandex.ru»

Бугунги кунда миттилик касалига чалинган 42 нафар фуқаро (шундан 17 нафари эркак, 25 нафари аёл) умумий белгиланган пенсия ёшидан 15 йил олдин имтиёзли пенсия тайинланиб тўланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизматига таяниб ЎзА хабар берди.

Ушбу имтиёзли пенсия тўлови Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуни билан белгилаб қўйилган. Қонуннинг 13-моддасига (лилипутлар ва паканаларга пенсиялар) асосан гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар, эркаклар иш стажи камида 20 йил ва аёллар иш стажи камида 15 йил бўлган тақдирда умумий пенсияга чиқиш ёшини 15 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши назарда тутилган (эркаклар — 42 ёшдан, аёллар — 25 ёшдан).

Бундай имтиёзли пенсия олаётган фуқаролар Тошкент шаҳрида 9 та, Бухоро вилоятида 7 та, Наманган вилоятида 5 та, Фарғона вилоятида 5 та, Андижон вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 3 та, Сурхондарё вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 2 та, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 1 тани ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг