Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лотереясига миллион доллар чиққан киши ўз жонига қасд қилди

Лотереясига миллион доллар чиққан киши ўз жонига қасд қилди

Фото: «Ura.news»

Таиланд фуқароси Жиравут Понгфан лотереясига 1,3 млн. доллар ютиб олди ва буни оиласи ва дўстлари даврасида нишонлади, деб хабар берди «Life.ru». Аммо базм тугагач, лотерея чиптасини ҳеч ердан топа олмади, қидирмаган жойи қолмади ва охири умидсизликдан жонига қасд қилди...

Танишларининг айтишича, у лотереяда ютганидан жуда бахтли эди, ҳатто янги молиявий имкониятлардан келиб чиқиб келажак режаларини ҳам тузиб қўйганди, шу боис чиптани йўқотиш унга қаттиқ таъсир қилгани аниқ.

Понгфан ютиш имкониятини ошириш учун рақамлари ўхшаш еттита чипта харид қилган ва бу иш берганди. Чипталари қаёққа йўқолгани ҳозирча номаълум, полиция суриштирувни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг