Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мамлакатимиз бўйлаб «Тезкор почта» хизмати тўлиқ ишга тушди

Мамлакатимиз бўйлаб «Тезкор почта» хизмати тўлиқ ишга тушди

Фото: «UzNews.uz»

«Ўзбекистон почтаси» АЖ бугун, 15 майдан барча шаҳар ва туман почта бўлимларида «Тезкор почта»  хизматини ишга туширди. Компания расмий сайтида маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 апрелида 15 та почта объектида жорий этилган янги «Тезкор почта» хизмати муваффақиятли синовдан ўтказилган. Энди бу хизматлар белгиланган тариф асосида йўлга қўйилди.

“Тезкор почта” жўнатмалари махсус тарзда белгиланади ва жўнатмани етказиб беришдаги энг юқори барча босқичлари устувор тартибда амалга оширилади. Компания  хизматлар сифати ва кўрсатилган етказиб бериш муддатларига риоя қилинишини билдириб ўтган.

Мамлакатимизда янги «Тезкор почта» хизмати жорий қилиниши ҳақида сайтимизда аввалроқ хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг