Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мамлакатимизда давлат органларининг турлари, фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари белгиланади

Мамлакатимизда давлат органларининг турлари, фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари белгиланади

Давлат дастурининг ҳар бир банди янгиликларга бой.

Фото: Trend

Ўзбекистонда давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ ва ҳ.к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари қонун билан белгиланади кутилмоқда. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур масала Ўзбекистон президентининг 2017 йил 22 декабрдаги парламентга мурожаатида кўтарилганди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган. Хусусан, давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиши белгиланган.

Давлат дастури кеча, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. Мавзуга доир қўшимча тафсилотлар тез орада маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг